Қирғизистоннинг 43 фуқароси Япония ва Кореядан олиб келинди

14-май куни, Япония ва Кореядан Қирғизистоннинг 43 нафар фуқароси Бишкекка келтирилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу ишлар, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ҳукуматнинг фармони асосида, COVID-19 тарқалиши сабабли, халқаро парвозларнинг тўхтаб қолгани учун хориждан Қирғизистон фуқароларини олиб келиш бўйича юргизилаётган ишлар доирасида ташкил қилинмоқда.

Келган фуқароларнинг барчаси белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун кузатувга олинди.

Ҳорижда юрган фуқароларни олиб келиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ