Апрелда икки мингдан кўп одам ўз пенсиясини олмади

Новқат туманида 1050, Сузоқ туманида 2200 пенсионер апрел ойининг пенсиясини олмай қолган. Бу ҳақда Олий Кенгашнинг депутати Зиядин Жамалдинов парламентнинг 14-майда бўлиб ўтган мажлисида маълум қилди.

-Бу икки туманга бирданига фавқулотда вазият тартиби жорий қилинган. Ҳудудларда пенсиясиясини кутаётган бир қанча одамлар бор эди. Фавқулотда вазиятда озиқ-овқат ола олмай ўтирган пенсионерларга пулини етказиб беришмабди. Энди уларга зудлик билан пулларини етказинглар!, — деди Жамалдинов.

Халқ вакили бундан ташқари, ҳозирда деҳқонларга ўғитлар етмай, қишлоқ жойларида ёқилғи мойлар танқис бўлаётганини ҳам билдирди. Бу вазиятни ўз изига солиб, деҳқонларга шарт-шароитларни тузиб, далаларни сув билан таъминлаш зарурлигини такидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ