Қирғизистон бюджетига 10 миллард сомдан зиёд даромад тушмай қолди

Жорий йилнинг 4 ойида режалаштирилган маблағдан ҳазинага 10 млрд сомдан зиёд фойда тушмай қолган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари  Эркин Асрандиев маълум қилди.

Унинг айтишича, Қирғизистоннинг ялпи ички маҳсулотининг кўлами ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга камайган.

— Миллий статистика қўмитасининг 1-май кунги берган маълумоти бўйича, Қирғизистоннинг ЯИМти 148 млрд сомни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга камайган. Иқтисоддаги салбий кўринишлардан бири бюджетнинг даромадига ўз таъсирини кўрсатганидир. Жорий йилнинг 4 ойи давомида бюжетга режалаштирилган 10 млрд сомдан зиёд маблағ тушмай қолди. Апрель ойида бюджетнинг даромад қисмидаги йўқотишлар 4,8 млрд сомни ташкил қилди, — дейди Асрандиев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ