Фарзанд ўз отасининг жасадини темир челакка солиб ёқиб юборди

Сўқулуқ туманининг Сарбон овулида 44 ёшдаги фуқаро ўз отасининг жасадини темир челакга солиб ёқиб юборган. Бу ҳақда 26-май куни Чуй ВИИБнинг матбуот хизматига асосланиб АКИpress агенттиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, 20-май куни кечки соат тўққиз яримда милицияга Сарбон овулининг хонадонларидан бирида 73 ёшли Т.В. исмлик шахснинг куйиб кетган жасади топилгани ҳақида маълумот келган. Бу факт Жиноят кодексининг 130-моддаси (қотиллик) бўйича Қилмишлар ва жиноятларнинг ягона реестирига қайд қилинган.

Тергов давомида вафот этган шахснинг ўғли — 44 ёшдаги Т.И. тергов қилинган. Унинг айтишича, бир ой аввал отаси юрак ҳуружидан вафот этган. Аммо бу ҳақда у ички ишлар ҳодимларига хабар бермаган. Отасининг жасадини темир челакга солиб ёқиб юборган.

Маҳаллий аҳоли вакиллари ёши улғайган қўшнисини кўринмаётганини милиция ҳодимларига билдиришган эди. Сўнг милициянинг текшируви натижасида уйнинг ҳовлисидан эркак кишининг жасадини топишган.

 «Ўлимнинг аниқ тафсилотларини ўрганиш учун зарур бўлган таҳлилий чоралар кўрилди. Жиноятга алоқадор ўғил Сўқулуқ тумани ички ишлар бўлимининг вақтинча сақлаш жойига қамалди. Ҳозирда судгача бўлган жараёнлар олиб борилмоқда», – деб ёзилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ