СOVID-19: 31-майда 26 ҳолат қайд қилиниб, 57 бемор соғайди

Қирғизистонда 31 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 26 та ҳолат аниқланиб, 57 нафар бемор даволаниб чиққан. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Мулозимнинг айтишича, тожливирус инфекциясини юқтириб олганлар, Бишкек шаҳрида– 7,  Чуй вилоятидан – 3, Ўш шаҳрида – 3, Ўш вилояти — 1 шунингдек Норин вилоятида – 12 нафарни ташкил қилмоқда .

Шунингдек бир кеча кундуз давомида 57 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди.

Бишкек шаҳрида –40, Норин вилоятида — 10 ва Ўш шаҳрида – 7 нафар бемор соғайган.

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони  1748 нафарни ташкил қилмоқда, 1170 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 16 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ