Депутат:Бишкекда ярим миллион киши жума намозини ўқийди, коронавирусга қарши кураш беҳуда кетиши мумкин

Республика тезкор штабининг қарори билан бугун, 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний маҳкамалар — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олинди. Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаиловнинг фикрича, ушбу қарор эрта қабул қилинди.

У Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозига ярим миллион одам боришини такидлаб: «Уларни ҳеч ким назорат қила олмайди. Мадина билан Маккадаги икки буюк масжид ёпиқ. Барча мусулмонларга мурожаат қилгим келади, Қирғизистон қийинчилик билан коронавирусни назорат қилмоқда. Бу тиббиёт ҳодимларини, давлат ҳодимларини иши. Масжидлар очилгани билан аниқ қоидалар йўқ. Менинг ўзим масжидга бораман ва у жойга(масжид) қанча одам боришини биламан. Баъзи намозхоналарга минга яқин киши боради. Бу фақат намозхона. Коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларнинг барчаси беҳуда бўлиши мумкин деган ҳавф бор», – деди.

Унинг қўшимча қилишича, жума намозига борган ярим миллион одам ундан кейин уйига оиласи даврасига келади. «Мэрия ўйланиши зарур деб ўйлайман», – деди у.

Мэриянинг аппарат етакчиси Балбақ Тулўбаев масжидларни текшириш учун аниқ алгоритм мавжуд эмаслигини тан олди.

«Стамбулда, Маккада, Мадинада барчаси оралиқни сақлашмоқда. Шу сабабли намоз ўқиганда икки метр оралиқни сақлашни илтимос қиламан», – деди у.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ