Ўшда меҳнатга жалб қилинган болалар аниқланиб, ота-оналари учун чоралар кўрилмоқда

Ўш шаҳрида «Ўсмирлар меҳнати» деб номланган рейд бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

17-19 июн кунлари Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси балоғатга этмаган болалар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбир ўтказди.

«Баъзи бир иш берувчилар ва ўспиринларнинг ота-оналарининг бефарқлиги туфайли вояга этмаганлар ишга жалб қилиниб, уларнинг ҳуқуқлари поймол этилиш ҳолатлари учраб турмоқда. Ўш шаҳри карантиндаги ҳудуд бўлганлиги сабабли, болалар орасида касаллик юқиши ёки юқиш хавфи катта. Шу нуқтаи назардан, Ўш шаҳар милиция бўлимининг вояга этмаганлар ишлари бўйича инспекцияси болаларни ноқонуний иш билан таъминлашнинг олдини олиш учун чора тадбирлар олиб бормоқда. Милиция ходимлари дўконлар, қурилиш майдончалари, парклар, автоуловларни ювиш жойларида бўлиб, меҳнатга жалб қилинган болаларни аниқлаб, иш берувчиларга огоҳлантиришлар беришди. Шунингдек, улар ўспиринларга болалар меҳнати бўйича қонуний ҳуқуқлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришди.

Афсуски, Ўш ШИИБнинг ҳодимлар болаларнинг эрта ишлашга ёллаган баъзи ота-оналарнинг қўпол муносабатда бўлганига ҳам гувоҳ бўлишди. Баъзи ота-оналар тушунса, бошқалари болаларни болалигиданоқ ишлашга ўргатиш керак, деб айтишиб ўз фикридан қайтишмади. Бундай ота-оналарга нисбатан қонуний чоралар кўриш режалаштирилмоқда. Яқин кунларда яна бир рейд ўтказилади ва тадбирга маҳаллий ҳокимият органлари ҳам жалб қилинади ”, – дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ