Москвадан Ўшга 148 нафар қирғизистонлик қайтарилди

Жорий йилнинг 4 июль куни Россиянинг Москва шаҳридан  Ўш шаҳрига чартер рейси учиб келди.

Мазкур рейс билан Ўшга 148 нафар қирғизистонлик қайтган, улар орасида ёш болалар, ҳомиладор аёллар, ногиронлар ва яқинлари вафот этганлар бор. Йўловчиларнинг рўйхати қирғиз диаспорасининг вакиллари, Москвадаги қирғиз тиббиёт клиникаси ва Элчилик ҳодимларидан ташкил топган комиссия томонидан тузилган. Улардан ой-куни яқинлашиб қолган ҳомиладорлар, икки ёшгача бўлган ёш боласи бор аёллар, шунингдек ногиронлар ва яқин инсонлари вафот этганлиги сабабли ватанига шошилинч равишда қайтиши зурур бўлган фуқаролар бор.

Ҳукуматнинг хориждан фуқароларни қирғизистонга қайтариш ишлари давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ