Бобур театрининг актёри Маҳмуджон Раҳматов вафот этди

Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Раҳматов 2-август куни юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳридаги Бобур номидаги Ўзбек академик мусиқий театрининг директори Аъзам Раҳим Абдуразаков маълум қилди.

69 ёшли Маҳмуджон Раҳматов Қирғизистонда ўзбек театрининг ривожланишига ҳисса қўшган маданият арбобларидан бири эди.

Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида туғилиб, актёрлик маҳоратини ўргангандан сўнг, 1969 йилда Ўш шаҳридаги театрда ўз меҳнат фаолиятини бошлаган . У 54 йилдан буён бир жойда ишлаб, 130 дан ортиқ ролларни ижро этган. У тўртта бадиий филмда ва ўттизга яқин теленовеллада роль ўйнаган.

Марҳумнинг ортидан беш нафар фарзанди қолди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ