Сайлов 2020: Ҳозирда 2464 сайлов участкаси мавжуд

Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов 2020 йил 4 октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш учун мажлис ўтказди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бош вазир сайлов комиссияларининг ишини ташкил этиш ва таъминотини кўриб чиқиш учун Бош вазир ўринбосари Акрам Мадумаров бошчилигидаги республика штаби ташкил этилганини таъкидлади.

«Бўлажак сайлов аввалгиларидан фарқ қилади, сабаби ушбу сайлов тожливирус пандемияси пайтида ўтказилади», деди у.

“Ушбу кенг кўламли сиёсий тадбир юқори даражада ташкил этилишини ва сайлов участкаларида эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларга вирус тарқалишининг олдини олишни талаб қилади. Бизнинг олдимизга очиқ ва адолатли сайловлар ўтказиш учун барча шарт-шароитларни яратиш вазифаси қўйилган”,  – деди Қубатбек Бўрўнов.

Ҳозирда 2464 сайлов участкаси мавжуд, уларнинг 44 таси ҳорижда. 54 та ҳудудий сайлов комиссиялари тузилиб, уларнинг таркиби тасдиқланди (ҳудудий сайлов комиссияларининг 650 аъзоси, участка сайлов комиссияларининг 29 837 аъзоси). Рўйхатга (24 июлдаги ҳолат) 3 миллион 428 минг 873 сайловчи киритилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ