Тожливирусдан тузалганлар сони 32 мингдан ошди

Сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда олти киши тожливирусдан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди.

Бишкек шаҳридан – 3 та бемор, Иссиқкўл вилоятида – 1, Жалолобод вилоятида – 1, Боткен вилоятидан – 1. Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1474 кишини ташкил этади.

10 август ҳолатига кўра мамлакатда 258 та янги тожливирус ҳолати қайд этилди. Ушбу кўрсаткич ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланди:

– Бишкек шаҳрида – 84;

– Ўш – 24;

– Чуй вилояти – 17;

– Ўш вилояти – 25;

– Талас вилояти – 5;

– Норин вилояти – 10;

– Иссиқкўл вилояти – 21;

– Жалолобод вилояти – 37;

– Боткен вилояти – 35 та янги ҳолат қайд этилди.

Мамлакатда тожливирус билан рўйхатга олинганларнинг умумий сони 40 минг 177 ни ташкил қилмоқда.

Шу билан бирга, сўнгги кунда 407 бемор COVID-19  дан даволанди. Тожливирусдан даволанган одамларнинг умумий сони 32229 кишга етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ