Фуқаролар 19-сентябргача биометрик маълумотларини топширишлари керак

Қирғизистонда 495 минг фуқаро биометрик маълумотларини ҳали топширмаган. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Акрам Мадумаров Ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди. Қирғизистонда 3 миллион 451,4 минг сайловчи бор.

Биометрик маълумотларини топширмаган фуқаролар  4-октабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда овоз бера олмайди. Шу боис, фуқаролар 19 сентябргача биометрик маълумотларини топширишлари ва ўзини рўйхатдан текширишлари керак.

Акрам Мадумаров республика сайлов штаби раҳбари этиб тайинланди. Ҳозирда сайловни ўтказиш бўйича республика штаби ташкил этилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда. Сайловни ўтказиш учун МСКга 722,9 миллион сом ажратилади.

Ташқи ишлар вазирлигига хориждаги фуқароларнинг овоз бериш ҳуқуқини таъминлаш учун 10 миллион сом ажратилди. Бугунги кунда жами 2462 та участка сайлов комиссиялари фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатдан ташқарида 44 сайлов участкаси мавжуд.

Бу йилги парламент сайловлари 4-октябрь куни бўлиб ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ