ИИВ: 9 ойда 70 нафар вояга етмаган бола ўз жонига қасд қилди

2020-йилнинг 9 ойида 72 нафар вояга етмаган бола ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уларнинг 51 нафари ўғил, 21 нафари қиз.

Вазирлик маълумотларига кўра, ўз жонига қасд қилиши катталарнинг бепарволиги болалар онгига жиддий таъсир кўрсатадиган оилавий низолар туфайли содир бўлиши айтилмоқда.

ИИВ ўтган тўққиз ой мобайнида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича 6000 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди. Бундан ташқари, ўқув даргоҳларида 36800 маъруза ўқилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ